Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Бешариқ ва Ўзбекистон туманлари бу борда етакчилик қилишмоқда. Мазкур туманларда етиштирилган ўрикларнинг янги узилганига ва қуритилганларига ҳам хорижда талаб катта. Шу сабабли ҳам ўрикларни сифатли ва биринчилардан бўлиб хориж давлатларига етказиб бериш зарур.
Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пункти томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.
2020 йилда вилоятдан жами 17 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 19 минг 366 тонна ўрик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, БАА, Украина ва Германия каби давлатларга экспорт қилинган.
2021 йилда ҳам ўрикнинг дастлабки партиялари Россияга экспорт қилиниши бошланди. “Марғилон”, “Водий”, “Қувасой” ва “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт божхона режимига ўрик маҳсулотлари расмийлаштирилмоқда.
Асосий кўзланган мақсад миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва тезкорлик билан хориж давлатларига етиб боришини таъминлашга қаратилган.
22.05.2021