Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник- идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан бир қатор божхона қонунбузилиши ҳолатлари фош этилди.
Хусусан, хориждан тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига темир йўл контейнерида олиб келинган 24 тонна оғирликдаги велосипед эхтиёт қисмларини божхона кўригидан ўтказиш давомида, киймати 1,8 млрд. сўмлик, 20 тонна оғирликдаги эҳтиёт қисмлар ҳужжатларда кўрсатилган миқдорлардан ортиқча эканлиги, айримлари эса умуман кўрсатилмагани фош бўлди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда 224,2 млн. сўмлик 5 турдаги канцелария товарлари, бошқа бир ҳолатда эса 150 млн. сўмлик товарлар, яна бир ҳолатда 13 млн. сўмлик 133 кг. оғирликдаги кийим-кечаклар учун мўлжалланган ёрлиқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида “Чуқурсой техник-идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан салкам 17,7 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олинди.
22.05.2021