Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йилнинг январь-апрель ойлари мобайнида бошқарма томонидан 3,8 трлн. сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан салкам 4 трлн. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар берилди.
Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг қисмлари,технологик асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда маиший-техника ва уларнинг қисмлари ташкил этди.
Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 153,3 млрд. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.
Бу эса тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.
Масалан, жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида 167,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.
Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 88,2 млн. АҚШ $ ёки 11,1 %га ошди.
Товарлар 30 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Россия, Афғонистон, Туркия, Хитой ва Қозоғистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Экспорт қилинган асосий товарлар: тўқимачилик, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, электроника ва уларнинг қисмлари, калава ип, озик-овкат ва мева-сабзавот махсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Божхона постларида жами 21 424 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 102 867 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 26 893 таси, яъни (26,1 %); “яшил йўлак”, 49 129 таси (47,8 %) “сариқ йўлак”, 26 845 таси (26,1 %) “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилган.
Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳисобот даврида 793 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, натижада 115,0 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг вақтинча сақловга олинди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 28,8 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 31 та ҳолатда 19 кг. 91,42 гр., хусусан, 8000 дона “трамадол” гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Психотроп ва кучли таъсир этувчи, захарли ва захарловчи моддаларни ноқонуний айланиши билан боғлиқ 4 та ҳолатда 258 дона психотроп ва 2 кг. 97,13 гр. кучли таъсир қилувчи моддалар ушлаб қолинди.
Бундан ташқари, стратегик аҳамиятга эга товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси йўналишида 3 та ҳолатда 22 870 қути тамаки маҳсулотлари, 14 та ҳолатда 2 млрд. 982,7 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, 8 та ҳолатда 2 млрд. 855,7 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни ўз вақтида кўриб, қонуний ҳал этиш бўйича бошқармада 114 та мурожаатлар руйхатга олиниб, уларнинг сони ўтган йилларнинг айни шу даврига нисбатан анча камайганини кўришишиз мумкин.
Мурожаатларнинг 49 таси жисмоний шахслар, 65 таси юридик шахслар томонидан берилган бўлиб, шундан 63 таси электрон тарзда ва 51 таси оғзаки шаклда тақдим этилди. Кўриб ҳал этилган мурожаатларнинг 38,6 фоизи ўз вақтида қаноатлантирилиб, 55,3 фоизи бўйича тушунтиришлар берилди. Қолганлари эса тегишлилиги бўйича бошқа органларга юборилди. Мурожаатларнинг асосий қисми божхона назорати ва расмийлаштируви, божхона тўловлари ва имтиёзлар масалаларига тааллуқлидир.
Айтиш ўринлики, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги шахсий таркибга тушунтириб борилмоқда. Натижада мурожаатларнинг 95,6 фоизи 10 кундан ошмаган муддатда кўриб ҳал этилди.
Бошқармада 4 ой давомида қилинган ишлар, аниқланган ҳолатлар, ўтказилган учрашувлар, сайёр қабуллар тарғиботи юзасидан маҳаллий ҳамда марказий телеведениялар, радио ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали жами 704 маротаба чиқишлар амалга оширилди.
Келгусида ҳам тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, экспортёр корхоналарга ҳуқуқий ҳамда амалий кўмаклар бериш, божхона тўловларини ўз вақтида ва тўғри ундириш, жиноятчиликка, хусусан, контрабанда товарларининг, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши авёсиз кураш олиб бориш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида, текзорлик билан ҳал этиш каби асосий йўналишлар бошқарманинг асосий стратегик йўналишлари бўлиб қолади.
Шу ўринда фуқароларга бошқарма фаолиятига оид маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали https://t.me/tshbb_bojxona канали орқали кузатиб боришлари,бошқарма фаолиятини такомиллаштириш, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ мурожаатларини 78-120-76-76 телефон рақами ёки toshkent_shahri@customs.uz, tashkent_customs@exat.uz почта манзиллари орқали йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Отабек ОДИЛОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати ходими
22.05.2021