Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар автомашинанинг эшик қопламаларига яширилган дориларни фош этишди
1085
Юртимизга дори воситаларини турли найрангларни қўллаган ҳолда ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Божхоначилар автомашинанинг эшик қопламаларига яширилган дориларни фош этишди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Хундай Гранд Старекс” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина салонида олдиндан ясалган яширин жойда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 9600 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

22.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг