Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
925
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Товарларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Наманган аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.Н.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида ушбу шахс юклари орасида божхона ходимларига маълум қилинмаган жами 8,5 миллион сўмлик 1200 дона “Теle2” ёзувли уяли телефон сим карталари ҳамда  10 турдаги 1233 дона биологик қўшимчалар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда ушбу аэропортнинг учиб келиш залидаги “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро С.У.нинг юклари белгиланган тартибда  божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимларига маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 11,6 сўмлик 800 дона уяли телефонлар учун “Теle2” номли сим карталар ҳамда 5 турдаги жами 8020 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

22.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг