Тошкент халқаро аэропортида аниқланган ҳуқубузарлик ҳолати ҳам бунга мисол бўла олади. Хориждан юртимизга учиб келиб, чегара божхона постидан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг багажлари инспекторлар томонидан божхона кўригидан ўтказилади. Натижада йўловчиларга тегишли бўлган йўл сумкалари ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, сифатини кафолотловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тахминий қиймати 109.000.000 сўмга тенг 3153 дона турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди.
Аниқланган яна бир ҳолатда эса Ҳиндистондан юртимизга учиб келган фуқаро Ф.К. нинг йўл сумкалари ичида сифатини кафолотловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати деярли 100.000.000 сўмга тенг дори воситалари борлиги аниқланган. Айтиш жоизки, ушбу дори ҳамда косметика воситалари юртдошларимизгача етиб борганида, уларни даволаш эмас балки оғирроқ аҳволга солиб қўйиш эҳтимоли жуда катта эди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат (рецепт) тақдим этмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, ҳамда 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни шахсий фойдаланиш учун олиб киришлари ва олиб чиқишлари мумкин.
Тижорат мақсадида олиб келинаётган дори воситалари эса тегишли идоралар томонидан берилган рухсатномалар ҳамда сертификатлар асосида олиб кирилиши мумкин.
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
22.05.2021