Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда
1124
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Навоийда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига “мижозбай” тартибда  хизмат кўрсатилмоқда

Хусусан, божхона ходимлари  Кармана тумани ҳудудида жойлашган “Zarafshon Grand bog’lari”,  “G’ani Bobo Bog’i” ва “Sardobaagroeksport”  МЧЖларига тегишли бўлган умумий 10 гектар майдонни қамраб олган замонавий кўринишдаги иссиқхонада бўлди.

Иссиқхоналар билан танишиш жараёнида “Zarafshon Grand bog’lari” МЧЖ бош технологи ходими А.Муфтахутдиновнинг маълум қилишича,  2019 йилда барпо этилган иссиқхонада ҳозирга қадар  етишитирилган 1 млрд. 370 млн. сўмлик помидор маҳсулотлари Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилинган. Ҳозирда бу ерда яна 7 гектар майдонда Туркиянинг Серасан корхонаси билан ҳамкорликда шиша қопламали гидропоника усулида етиштириладиган замонавий иссиқхона қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашувда божхона ходимлари соҳада сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан тадбиркорларга батафсил тушунтиришлар беришди.

 

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг