Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда
2253
Бугунги кунда божхона органлари томонидан тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш ҳамда соҳада янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб учрашувлар ташкил этилмоқда.
Наманганда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда

Бу борада, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилиб, уларга амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунчалар бериб келинмоқда.

Хусусан, куни кеча вилоят божхоначилари томонидан Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган “Pure water”, “Gold fresh fruits”, “Dengiz tulpori” ҳамда “Oqtosh tekstil” корхоналари фаолиятларига оид таклиф ва муаммоларини ўрганиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувда юқоридаги корхоналар томонидан 2015-2021 йиллар мобайнида юртимизга импорт сифатида олиб кирилган технологик асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилишлари, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш ҳамда қўшимча ишчи ўринлари яратишларида амалиётда учраётган муаммо ва камчиликлари ўрганилди.

Шу билан бирга, учрашувлар давомида бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар томонидан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, қўшимча жиҳозлар ва бутловчи қисмлар, қолаверса, ярим тайёр маҳсулотлари учун божхона соҳасида қатор қулайликлар ва имтиёзларнинг ҳуқуқий асоси тадбиркорларга яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Учрашувлар якунида корхоналар томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони”га мурожаат  қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг