Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1124
Божхона органлари томонидан юртимизга сифати кафолатланмаган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Наманганда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда божхона расмийлаштирувини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 78 млн. сўмлик 6 турдаги 21 минг 723 дона дори воситалари  ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида аввалдан кузатувга олинган, фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Кобалть” автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада,  автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилаган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 30 млн. сўмлик 4145 дона биологик фаол қўшимчалар ҳамда 120 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг