Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона қонунбузарликларига ўз вақтида чек қўйилди
968
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Божхона қонунбузарликларига ўз вақтида чек қўйилди

Жумладан, “Доут-ота” чегара божхона постида республикамизга кириб келган фуқаро Қ.А. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўровида ва йўл юк ҳужжатларида маълум қилмасдан туриб, қиймати 71 млн. сўмлик 2 дона “ПИКА-19” русумли тупроқ текшириш ускуналарини олиб киришга урингани аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.М.  хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 1000 дона (100Wқувват) электр чўғланма лампаларини  ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шу куни Нукус шаҳрида фош қилинган яна бир ҳолатда эса фуқаро Т.С. қуввати 100 W га тенг 1200 дона электр чўғланма лампаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга биноан қуввати 40 Вт.дан юқори электр чўғланма лампаларнинг Ўзбекистон Республикасида эркин муомалага чиқарилиши ҳамда сотилиши тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг