Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада 34 млн. сўмлик кимёвий дори воситалари ва 26 млн. сўмлик авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
963
Товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Фарғонада 34 млн. сўмлик кимёвий дори воситалари ва 26 млн. сўмлик авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Жумладан, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Т.А. бошқарувидаги  “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 34,5 миллион сўмлик, ўсимликлар зараркунандасига қарши 6 турдаги 1102  дона кимёвий дори воситалари борлиги аниқланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари эса республикамизга кириб келган фуқаро М.Ш. бошқарувидаги юк автотранспорт воситасини кўздан кечириш давомида, юкхонада махсус ясалган хуфиёна туйнукка 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари яширилганлигини фош қилишди. Ҳужжатларда ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган мазкур товарларнинг умумий қиймати 26 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг