Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхоначилари бир қатор божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйишди
990
Мазкур мақолада сўнгги кунларда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош қилинган контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатлари хроникаси келтирилган.
Тошкент вилояти божхоначилари бир қатор божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйишди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва унинг Тошкент вилояти божхона бошқармасидаги бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бири хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, 220 млн. сўм қийматдаги 2 турдаги 500 дона электрон қўл соатларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро “Нексия” автотранспорт воситасига ортилган, қиймати 101,7 млн. сўмлик 3 турдаги 228 қути дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.  

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Р.С.нинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, йўловчи божхона декларациясида ҳам, оғзаки сўровда ҳам маълум қилинмаган, таркибида писхотроп моддалар мавжуд бўлган 190 дона  “Сомнол” дори воситалари борлиги фош қилинди.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида эса республикамизга кириб келган фуқаро Н.Р. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, ярим тиркама рамаси орасига ҳамда тягачнинг том қисмига турли товарлар яшириб қўйилганлиги фош қилинди. Йўл юк кузатув ҳужжатларида, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган мазкур товарлар 2 турдаги 224 дона ветеринария соҳасида ишлатиладиган дори воситалари бўлиб чиқди. Уларнинг умумий қиймати эса салкам 55 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахслардан бири ўзи бошқарувидаги  “Ласетти” русумли автотранспорт воситасида ҳорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 51,3  млн. сўмлик 855 дона биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг