Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – ҳамиша долзарб!
1754
Коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши кескин курашиш, шунингдек, жамиятнинг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Коррупцияга қарши кураш – ҳамиша долзарб!

Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий божхона бошқармалари томонидан коррупция иллатига қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, божхона тизимида коррупция, ноқонуний валюта операциялари ҳамда  божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда божхона маъмуриятчилигининг замонавий усулларини қўллаш белгиланган.

Ҳозирда экспорт ва импорт товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда, тизимда жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дастурларидан самарали фойдаланилмоқда. Товарларнинг божхона назорати ҳамда расмийлаштирувида “яшил”, “сариқ”, “кўк” ва “қизил” йўлакларнинг  жорий қилиниши мамлакатимизда бизнесни юритиш жараёнларини тезлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, коррупцияга имкон берадиган турли ҳолатларнинг ҳам олдини олмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам шахсий таркиб орасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жумладан қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартибга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан мақсад, юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бу иллатни барча соҳалардан илдизини қуритишдан иборатдир.

Шунингдек, фуқароларга ушбу жиноят билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ҳамда бошқармада ташкил этилган (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

12.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг