Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида
1295
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, Сирдарёда ҳам божхона органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар тадбиркор ҳузурида

Бунда тадбиркорларнинг муаммоларини “мижозбай” тизимида ўрганиб, қисқа муддатда бартараф этиш асосий эътиборда бўлмоқда.

Жумладан, 2021 йил 11 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи Янгиер шаҳар хокимлиги ва Савдо саноат палатаси вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган “EURASIAN INDUSTRIAL UNION” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада бўлишди.

Мазкур корхонанинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида бўлиб ўтган учрашувда божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга қаратилди.

Корхона вакилларининг келгусидаги режалари муҳокама қилиниб, уларни амалга оширишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

12.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг