Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхоначилар 2,5 кг.га яқин гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1309
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош қилинди.
Қашқадарёда божхоначилар 2,5 кг.га яқин гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро У.Ю.га тегишли қўл сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, юклари орасидаги оёқ кийими ичига 2 дона полиэтилен ўрамлар яширилганлиги аниқланди.

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги модда 97,5 гр. оғирликдаги “марихауна” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Қамаши туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. ҳамда Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Б.лар 197,2 гр оғирликдаги “марихуана”ни ўзаро олди-сотди қилишаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундай қилиб, мазкур тезкор тадбир давомида жами оғирлиги 294.7 гр. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Қамаши туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон томига 2 кг. 202 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги фош бўлди. Кўздан кечириш давомида ҳовлидаги томорқада 542 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳам парваришлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг