Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига хориждан келтирилган 2 та юк контейнери белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур контейнерланда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, ҳашаротларга қарши қўлланиладиган 68 минг 500 дона фумигаторлар, 162 минг дона тортлар учун мўлжалланган фейрвеклар ҳамда 15 минг дона шишириладиган болалар коптоклари борлиги аниқланди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса 1 млрд. 663 млн. сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
12.05.2021