Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупция - тараққиёт кушандаси”
1736
Наманган вилоят божхона бошқармасида давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ўтказилди.
“Коррупция - тараққиёт кушандаси”

Тадбирда бошқарма бошлиғи Х.Файзуллаев кун тартибидаги мавзу юзасидан сўзга чиқиб, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек бугунги кунда ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.

Семинар давомида масъул ходимлар сўзга чиқиб, вилоятда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда унинг олдини олиш борасида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик ҳамда бу борада давлат идоралари қолаверса фуқароларимиз ҳам биргаликда ушбу иллатга қарши курашиши лозимлиги тўғрисидаги ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Шунингдек. бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Турдибоевлар сўзга чиқиб жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этиши тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда Наманган шаҳар бош имом хатиби М.Аббосиддинов диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида “Ватан хоинлари ёҳуд тузлуғига тупурганлар” ҳамда “Қилмиш-қидирмиш” мавзусидаги видеороликлар йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

 

 

11.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг