Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди
2150
Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида ҳудудларда сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.
Сурхондарёда тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди

Навбатдаги сайёр қабул Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Бердиев томонидан ўтказилди.

Дастлаб тадбиркорлик суъектларига тадбиркорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш борасида яратилаётган шарт-шароитлар бўйича қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар атрофлича тушунтириб ўтиди.

Шундан сўнг, тадбиркорлар томонидан келиб тушган ҳар бир мурожаат Н.Бердиев бошчилигида ишчи гуруҳ иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Жумладан, Ангор туманида рўйхатдан ўтган “Elnurbek-Surxon” фермер хўжалиги ишончли вакили З.Алламуратов ўз мурожаатида мазку хўжалик номига Хитойдан олиб келинган қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг бўлган “Ko'p qavatli issiqxona” товари “вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилганини маълум қилди.

Бугунги  кунда мазкур товарлар учун 1,4 миллиард сўм божхона тўловлари тўланиши белгилангани, аммо хозирда ушбу тўловни амалга ошириш учун етарли пул маблағи мавжуд эмаслиги сабабли, божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат беришни сўради.

Ушбу мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Божхона тўловлари бўлими бошлиғи А.Холмухамедов томонидан, Божхона кодексининг 329-моддасига мувофиқ импорт божини - 60 кунгача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имкони борлиги тушунтирилди.

Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Jamshidbek Moxinabonu” МЧЖ нинг ишончли вакили Ф.Ғуломов сўз навбатини олиб, корхона номига Покистон давлатидан оғирлиги 48,6 тонна, қиймати 4,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган “гугурт” товари олиб келинганлигини баён қилди.

Бугунги  кунда мазкур товарлар учун 153,2 млн сўм қўшилган қиймат солиғини тўлаш белгиланган, аммо хозирги кунда ушбу тўловни амалга ошириш учун етарли пул маблағи мавжуд эмаслиги сабабли қўшилган қиймат солиғини тўловини кечиктириб тўлашга рухсат беришни сўради ҳамда тегишли хужжатларни тақдим этди.

Ушбу мурожаат юзасидан корхона ишончли вакили Ф.Ғуломовдан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Божхона тўловлари бўлими бошлиғи А.Холмухамедов тегишли хужжатларни қабул қилиб олиб, мазкур хужжатлар кўриб чиқилишини ҳамда масала ижобий хал этилиб бошқарма бошлиғининг қарори асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилишини маълум қилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг яна кўплаб мурожаатлари ижобий ҳал этилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефоларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

11.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг