Қўшни давлатдан “Сирдарё” чегара божхона постига “Toyota camry” русумли енгил автомашинада келган фуқаро А.Х.нинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Натижада автомашина холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Қарангки ушбу шахс декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида тақдим қилмаган 2 хил турдаги 6 дона автомобиль эҳтиёт қисмларини орқа ўриндиқ орқасида яширинча олиб ўтмоқчи бўлган экан. Экспертлар томонидан эҳтиёт қисмлар 3,5 млн. сўм қийматида баҳоланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
11.10.2018