Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чемпионлар эътироф этилди
2521
Самарқанд вилоятида бокс мактаби катта тажрибага эга. Бу даргоҳда тажрибали мураббийлар ёш авлодга бокснинг сир-асрорларини ўргатиб келишади. Натижалар ҳам шунга яраша. Аввал хабар қилганимиздек, 13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.
Чемпионлар эътироф этилди

Унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси 18 нафар боксчи билан (10 нафар ўғил бола, 8 нафар қиз) иштирок этди. Ўтказилган жанглар якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10 та медаль билан қайтишди.

Унда иштихонлик Нигина Ўктамова олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлгани ҳамда 57 килограмм вазнда рингга чиққан Булунғур фарзанди Ситора Турдибекова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғолиб бўлган уч нафар самарқандлик спортчи ҳамда уларнинг ота-онаси ва мураббийларини тақдирлади.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, булунғурлик Мўминжон Абдуллаевга XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олганлиги учун ташаккурнома ва 50 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Иштихонлик Нигина Ўктамова эса юртимиз тарихида илк бор қизлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлгани учун унинг ота-онасига ташаккурнома берилди. Унга Ўзбекистон бокс федерацияси автомобиль, туман ҳокимлиги қимматбаҳо совға ва икки хонали уйнинг биринчи тўловини тўлаб берди.

Булунғурлик яна бир спортчи Ситора Турдибековага ҳам ташаккурнома ҳамда 25 миллион сўмлик сертификат топширилди.

10.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг