Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда!
2089
Ҳозирги кунда фуқаролар ва юридик шахслар билан яқиндан ишлаш, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида сифатли ечим топиш давлат органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.

Шу сабабли, божхона органларининг барча таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар доимий назоратга олинган.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак 2020 ҳамда 2021  йилнинг ўтган даври мобайнида биргина “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексига жисмоний ва юридик шахслардан жами 198 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг асосий қисми жисмоний шахслар мурожаатларидир.

Ўз навбатида, “Тошкент-АЭРО” ИБКда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда ушбу ариза ва шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларда кўрсатилган муаммоли ҳолатларни баратараф этиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг фуқаролар ва тадбиркорлар билан бўладиган ўзаро мулоқотида ахлоқ - одоб қоидаларига, муомала маданиятига қатъий риоя этиши назоратга олиниб, хизмат вазифаларини бажаришда қонунбузилишига ёки фуқаролар билан мулоқот чоғида қўполликка йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари натижасига кўра жиддий интизомий чоралар кўрилмоқда.  

 

10.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг