Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ишчи гуруҳ корхоналар фаолиятини ўрганмоқда
1318
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бухоро вилоят божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мутасаддилари томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинган.
Бухорода ишчи гуруҳ корхоналар фаолиятини ўрганмоқда

Мулоқотларнинг аниқ ва самарали усулларини қўллаш, хусусан, тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш мақсадида божхона ходимлари “Бухоро лабса” МЧЖга ташриф буюришди.

Мазкур корхонага тегишли товарларнинг экспорт ва импортини божхонада расмийлаштириш “Когон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан  амалга оширилади.

Корхона деректори билан бўлиб ўтган фаол мулоқот давомида божхона қонунчилигидан сўнгги янгиликлар, товарларнинг импорт божи ставкалари юзасидан фикр алмашилди, таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Божхона ходимларининг “Кумушкент текс” корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишуви ҳам фаол ва самарали бўлди.

Учрашувда корхона вакиллари товарлар экспортининг божхона расмийлаштируви жараёнлари жадаллашганлиги ва бюрократик тўсиқларлар мавжуд эмаслигини эътироф этишди.

Учрашув якунида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёни юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмтасининг 11-08 қисқа рақамли  ишонч телефони сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

8.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг