Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхоначилари 158 млн. сўмлик дориларнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйишди
1101
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхоначилари 158 млн. сўмлик дориларнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган 3 нафар шахслар қиймати 158 млн. сўмлик 3 турдаги 16 минг 456 дона дори воситаларини сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг