Оммавий ахборот воситалари орқали божхонга ходимига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим шахслар ўзларининг ғараз мақсадларида божхона ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарлидир.
Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади.
Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазият қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган.
У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини Наманган шаҳридаги “Зохидабону” ошхонасига таклиф этади.
Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
11.10.2018