Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган газламаларни божхона кўригидан ўтказиш давомида ана шундай қинғирликни фош қилишди.
Қаранг-ки, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатларда кимёвий толалардан тайёрланган деб кўрсатилган матолар аслида синтетик толадан тайёрланган матолар эканиги аниқланди.
Товарга тегишли кодларни ўзгартириш орқали юк эгалари божхона тўловларидан “иқтисод” қилмоқчи бўлишган.
Ҳозирда қиймати 99,6 млн. сўмлик матолар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.05.2021