Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 233 млн. сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган болалар озуқалари тўҳтатиб қолинди
1610
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш мунтазам давом эттирилмоқда.
Андижонда 233 млн. сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган болалар озуқалари тўҳтатиб қолинди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Миллий Гвардия ва ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Олтинкўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган  фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб,  белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан республикамиз олиб кирилган 720 қути болалар озуқалари ҳамда 530 қути озиқ-овқат қўшимчалари борлиги аниқланди.

Сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи биронта ҳам хужжатлари бўлмаган мазкур озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий қиймати 233 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу товар-моддий бойликлар ҳолатга аниқлик киритилгунига қадар вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг