Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қўшни давлатдан Ўзбекистонга ариқ суви орқали оқизиб юборилган 70,4 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларини тўхтатиб қолишди
1510
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ва ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Божхоначилар қўшни давлатдан Ўзбекистонга ариқ суви орқали оқизиб юборилган 70,4 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларини тўхтатиб қолишди

Тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Ўзбекистонга ариқ суви орқали оқизиб юборилган 5 дона хўжалик қопларини сувдан олиб,  воқеа жойидан қочишга уринган фуқаро У.С. ҳам тўхтатиб қолинди.

Мазкур қоплар кўздан кечирилганида, уларнинг ичида қиймати 70,4 млн. сўмлик жами  3360 қути тамаки маҳсулотлари ва  20 млн. сўмлик 1 дона тунги кўриш мосламаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг