Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида 41 дона нумизматика ашёларининг яширинча олиб чиқилиши олди олинди
1069
Амалдаги тартибларга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши таъқиқланади.
Қаршида 41 дона нумизматика ашёларининг яширинча олиб чиқилиши олди олинди

Куни-кеча Қарши халқаро аэропортидан “Қарши-Москва” йўналиши бўйича, учиб кетмоқчи бўлган фуқаро А. Ш. нинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олиниб, унга тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, божхона органларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қадимийлиги 50 йилдан ошган жами 41 дона собиқ СССР даврида зарб этилган тангалар ноқонуний равишда юртимиздан олиб чиқилиши ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг