Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро К.Т. ўз хонадонида 192 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида фош қилинди. Шунингдек, хонадонда яна 19 гр. “гашиш” сақланаётганлиги аниқланди.
Мазкур туманда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида эса фуқоро А.Х.нинг қинғир қилмишлари ҳам фош қилинди. Ушбу шахс белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг чўнтагида 100,95 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 309,89 гр. “гашиш”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.05.2021