Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона тизимида ўз касбига виждонан, садоқат билан хизмат қилган, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган, лекин, афсуски, бугун орамизда бўлмаган божхона ходими Хуршид Нурмуротов хотирланиб, унинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Нилуфар Нурмуротованинг таъкидлашича, турмуш ўртоғининг шахсий сифатлари, фазилатлари орасида ватанпарварлик ҳислати алоҳида ажралиб турган. Бугун унинг фарзандлари ҳам шу руҳда камол топиб, келгусида божхоначи бўлиш истагида.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.05.2021