Айни пайтда Андижон вилоятида 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари умргузаронлик қилиб, истиқлол неъматларидан баҳра олиб яшамоқда.
Байрам муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов бошчилигидаги бир қатор божхоначилар уруш фахрийларининг хонадониларида бўлиб, уларнинг қувонч ва шодлигига шерик бўлдилар.
9-май Хотира ва кадрлаш куни арафасида божхоначилар 1921 - йил 1 октябрда Андижон шахрида тугилган ва хозирда Она Ватанида умргузаронлик килиб килаётган Холидахон ая Зокирова холидан хабар олиб, Президентимизнинг уруш катнашчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттиришди.
Холидахон ая шу йили юбилей 100 ёшга тўладилар. Улар уруш йилларида фронт ортида ўкитувчилик қилганлар. Шу билан бирга, совук уруш йилларида юртимизга келтирилган ажнабий миллат болаларини ўз қарамокларига олганлар.
Бундай қахрамонликлари беэътибор колмаган албатта, жумладан Собик иттифок даврида, Мустакиллик йилларида кўплаб орден ва медаллар билан такдирланганлар, ўз даврида "Кахрамон она", мустақиллик даврларида эса “Ўзбекистон қахрамони” ва “Шухрат” медаллари берилганлиги онахонга берилган юксак бир мақом эканлиги барчамизга маълум.
Бошқарма бошлиғи Эркинжон Райхонов хам Холидахон ая Зокировага узоқ умр, сихат-саломатлик тилаб, уларнинг кўрсатган жасоратлари ҳеч қачон унутилмас эканлигини, бу тарих авлоддан авлодга ўтиб мангу яшашлигини айтиб ўтдилар.
Андижон вилояти
божхона бошкармаси
Ахборот хизмати
9.05.2021