Шунинг учун, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим қабилидаги нақллар ўзбек халқининг турмуш тарзига сингиб кетган. Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш куни арафасида тизим тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилиб, ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ходимларнинг хотираларини ёд этиш ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш мақсадида тадбирлар ташкил этилди.
Сафдошлари хотирасини ёд этиш истагида бўлган божхоначилар, уларнинг оила аъзоларига оз бўлсада ҳам маънан, ҳам моддий ёрдам беришни асосий мақсад қилишди.
Дарҳақиқат, хар қайси элнинг бағрикенглиги ва олийжаноблиги олиб бораётган эзгу амаллари қаторида, ҳалқига, инсонларига кўрсатаётган эътибори билан баҳоланади. Бу юртда инсонлар ана шундай толъега эга. Унда ҳар бир кишининг жамиятда муносиб ўрни бор.
Албатта, кечаги кун сабоқларини олиш, халқимиз келажаги йўлида фидоийлик кўрсатган инсонларни борида қадрлаш, ўтганларни ёд қилиш, ҳаётимизни эзгулик нури билан ёритиб, бугунги кунида қадрига етишга чорлайди.
9.05.2021