Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда божхоначилар меҳрибонлик уйидаги байрамда қатнашишди
1138
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг ёш божхона ходимлари шаҳардаги 1-сон меҳрибонлик уйига боришди.
Самарқандда божхоначилар меҳрибонлик уйидаги байрамда қатнашишди

Мазкур муассасада ташкил этилган байрам тадбирида божхоначилар ҳам иштирок этишди. Ёшлар урушда қаҳрамонлик кўрсатган ватандошларимизни эслашиб, шеър ва қўшиқлар айтишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси ходими Ғ.Сатторов бу тарихий сананинг аҳамияти, ҳозирги тинч-тотув кунларимизнинг қадрига етишимиз зарурлиги, ёшларга илм олишлари учун яратиб берилган шароитлар ҳамда божхона органларининг вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг божхона касбига меҳри уйғонган ёшлар Божхона институтига ўқишга кириш ва божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисида саволлар билан мурожаат қилишди.

Аҳамиятли томони ёшлар орасида кинология соҳасига қизиқувчилар ҳам бор экан. Уларга тўғри маслаҳатлар берилиб, божхона соҳасига қизиқувчи ёшларни келажакда божхона постлари фаолияти билан таништирув тадбирини ташкил этишга келишиб олинди.

Ажаб эмас, бу каби ёшлар орасидан фидойи ва ватанпарвар божхоначилар етишиб чиқса.

Тадбирдан сўнг тушликда болаларга ширинликлар ва совғалар тарқатилди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборт хизмати

9.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг