Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий”, “Марғилон” ва “Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида аллақачон Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга чиқарилаётган гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Гилос жуда нозик ва тез бузилувчан мева ҳисобланади, шу сабабли уни юқори ҳароратда ҳамда кўп ушлаб туриш товарнинг бузилишига сабаб бўлади. Шу сабабли гилосларни ташиш ва юклаш ишлари асосан кечки вақтларда, яъни салқин об-ҳавода тонг отгунга қадар олиб борилади.
Бунга жавобан божхона ходимлари ҳам божхона расмийлаширувини тезкор равишда ва сутканинг тунги вақтларида амалга оширишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда қиймати 30 млн. АҚШ долларига тенг 13 минг 360 тонна гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.
Гилос асосан Россия, Хитой, Корея, Литва, БАА, Польша, Украина, Белгия, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинган.
8.05.2021