Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда
1276
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига “мижозбай” тартибда хизмат кўрсатилмоқда

Мазкур ишлар доирасида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрасатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ташкил этилган  ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 6 май куни “Сирғали” ТИФ божхона постида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тўловлар бўлими бошлиғи А.Якубов, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори К.Алимов, “Сирғали” божхона пости бошлиғи И.Хакимов, ТИФда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи бош инспектори Ж.Фармоновлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ТИФ соҳасидаги муаммоларини ўрганишди.

Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

8.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг