Мазкур сана арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилади ҳамда хизмат вазифасини бажараётган пайтда жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оиласидан хабар олинади.
Бу анъана божхоначи органларидан ҳам давом этиб, фахрийлар холидан хабар олинади ҳамда вафот этган ходимларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилади.
Ана шундай ташрифлардан бири марҳум божхона ходими Собир Файзиевнинг хонадонига бўлди. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев бошлигида бир гуруҳ ходимлар марҳумнинг хотирасини ёдга олишди.
Божхона либосини кўрган 8-синф ўқувчиси Самандар отаси каби келажакда она Ватанга садоқат билан хизмат қилишни қалбига тугиб қўйганини биздан яширмади. Ажаб эмас, йиллар ўтиб Самандарнинг орзуси ушалиб, у ҳам юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдек шарафлик касб эгаси бўлса.
Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш эса энг олий вазифамиздир. Зеро “Инсон азиз, хотира – муқаддас”дир.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.05.2021