Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира бор экан — миллат барҳаёт
1028
Муҳтарам Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарори ижроси доирасида давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Хотира бор экан — миллат барҳаёт

Божхона институтида ўтказилган “Хотира бор экан — миллат барҳаёт” мавзусида маданий-маърифий тадбирда ҳам босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва мардлик намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун жонини фидо қилган жасур юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини эъзозлаш ва фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳақида сўз юритилди.

Ижодкорлар, жангчи фахрийлар такилф этилган тадбирда курсантлар ижросидаги саҳна кўринишлари барчанинг бирдек диққатини тортди.

Саҳнада Иккинчи жаҳон урушининг қаҳрамонлари - генерал Собир Раҳимов, ака-ука Холматовлар тимсоллари гавдаланди.

Шу куни курсантлар ижросидаги куй-қўшиқлар, “Божхона бургутлари” қўл жанги жамоасининг чиқишлари ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Бир сўз билан айтганда 9 май санаси ҳар биримизни тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг