Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти ҳокимиятида хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказилди
1984
Мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимиятида хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказилди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5495-сонли Фармони билан ер участкаларини ажратиш, айниқса хорижий инвестицияларни жалб қилишда имтиёзлар, бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиниши, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан
400 миллион сўмгача ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайганлиги ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга божхона тўловларидан имтиёзлар берилиши бунга яққол мисолдир.

Президентимизнинг инвестицияларни жалб қилишга қаратилган фармон ва қарорларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 8 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Сичуань провинциясидан келган хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Орипов, мутасадди ташкилотлар рахбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “ZiGong characteristic product marketing association” уюшмаси президенти жаноб З.Гоуминг  бошчилигидаги Хитойлик инвесторлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида хитойлик инвесторлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импорт операциялари тартиби хамда солиқ ва божхона   имтиёзлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати 

10.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг