Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарори ижроси доирасида давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Сана муносабати билан Давлат божхона қўмитаси ҳамда “Шон-шараф” давлат музейининг кўчма кўргазмалар бўлими билан ҳамкорликда таълим муассасаларида турли учрашувлар ва тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 221-сонли умумтаълим мактабида “Хотира муқаддас, қадр азиз” шиори остида ташкил қилинган тадбир доирасида кўчма кўргазма ҳам намойиш қилинди.
Бу ерда ҳам ёш божхоначиларнинг чиқишлари, хизмат итлари итширокидаги кўргазмали намойишлар тадбирнинг кўтаринки руҳдат ўтишига хизмат қилди.
Давлат божхона қўмитаси Божхона институти курсантлари ўқувчилар кўксига шараф ленталарини қадашар экан, ёш авлодда ҳарбийларга бўлган ҳурмат-эҳтиром баробарида ватанпарварлик туйғулари ҳам яна бир карра жўш урган бўлса ажаб эмас.
Миллий кинология маркази кинологларининг хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
7.05.2021