Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ёш божхоначилар учрашуви ташкил қилинди
1402
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жорий йилнинг 7 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ёш божхоначилар учрашуви ташкил қилинди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ёш божхоначилар учрашуви ташкил қилинди

Тадбирда турли йилларда божхона органларида хизмат олиб борган, ҳозирда нафақада бўлган божхона фахрийлари Э.Жуманов, А.Бегматовлар, шунингдек, вилоят Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этишди.

“Мард аждодлар жасорати ҳеч қачон унутилмайди!” шиори остида ташкил қилинган тадбирда ёш божхоначилар билан ўзбек халқининг Иккинчи жахон урушида кўрсатган буюк жасорати ҳақида атрофлича суҳбат уюштирилди.

Тадбирда сўз олар экан, Маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Гулмуротов ҳалқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган аждодларимизнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритди.

Божхона фахрийларининг мустақилликнинг дастлабки йилларида божхона тизимининг ташкил этилиши тарихи, бу йўлдаги заҳматли меҳнат ва машаққатлар ҳақидаги ҳикоялари, меҳнат фаолиятлари давомида орттирган бой ҳаётий тажрибалари ёш божхоначиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида Давлат божхона қўмитаси буйруғига асосан бошқарманинг бир гуруҳ ходимларига тақдим этилган навбатдаги махсус унвонлар айнан божхона фахрийлари қўлидан ёш ходимларга тантанали равишда топширилди.

Ўз ўрнида божхона фахрийлари қўлидан унвонларни қабул қилиб олар экан, ёш ходимларда келгусида ушбу фахрийлардек ҳурмат-иззат орттириш, ҳамиша эътиборда бўлиш, бунинг учун садоқат ва ҳалоллик билан хизмат қилиш лозимлиги яна бир карра уқтириб ўтилди.

Тадбир сўнггида божхона фахрийларига божхоначилар номидан “Ўзбекистон божхона хизмати” эсдалик китоб альбомлари топширилди.

Вилоятда “9 май - Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган бу каби маданий-маърифий ва хотирлаш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг