Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Фарғонада жорий йилда дарахт ва гул кўчатлари экспорти 1 миллион АҚШ долларига етди
2118
Фарғона вилояти ўзининг меҳнатсевар деҳқонлари билан республикада ўз ўрнига эга.
Кун рақами: Фарғонада жорий йилда дарахт ва гул кўчатлари экспорти 1 миллион АҚШ долларига етди

Вилоятда қишлоқ хўжалигида нафақат мева-сабзавот етиштириш, балки мева ва гул кўчатлари етиштирилиши ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиб, мевали ва манзарали  дарахтлар ниҳоллари ҳамда гул кўчатларига хорижда ва қўшни давлатларда ҳам  талаб катта.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси таркибидаги барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1 миллион АҚШ долларидан зиёд қийматдаги 9 миллион дона мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ҳамда гул ва бута кўчатлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

 Дарахт ва гул кўчатлари Озарбайжон, Россия, Украина, Туркия ва Греция, шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилинди.

Мазкур кўчатларни экспортга расмийлаштиришда бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ташкил этилган “Экспортга кўмаклашиш марказлари”нинг ҳиссаси катта бўлмоқда.  

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг