Мазкур сайёр қабуллар доирасида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги ҳовлисида бўлиб ўтган Давлат божхона қўмитасининг сайёр қабули давомида фуқаро М.Насриддинов томонидан ўзининг 3-синфда таҳсил олаётган фарзандига компьютер ажратилишида амалий ёрдам сўралган эди.
Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда бошқарманинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан М.Насриддиновнинг фарзандига компьютер жамланмаси тақдим этилди.
Фуқаро М.Насриддинов фарзандининг кўзларидаги қувончи ва эртанги кунига бўлган ишончи учун соҳа ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу каби ҳайрия тадбирлари давом этмоқда.
7.05.2021