Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёдимизда Сиз!
840
Мамлакатимизда “9-май – Хотира ва қадрлаш куни” арафасида нуронийларни йўқлаш, ўтганларни ҳотирлаш урфга айланган бўлиб, шу кунларда барча соҳаларда кўплаб ҳайрия ва маданий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёдимизда Сиз!

Хусусан, божхона хизмати органларида ўтказилаётган “Ёдимизда Сиз!” маънавий тадбири доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва таркибий тузилманинг масъуллари томонидан соҳада меҳнат қилган У.Камилов, Т.Завалина, Н.Журавльева, С.Мансурова, Т.Рахманов, М.Мухатрова ва Л.Сатиивалдиева каби фахрийлар зиёрат қилинди.

 Шу жумладан, ўз йўлида ҳеч кимни аямаётган бугунги кун вабоси “каронавирус” касаллиги  қурбони бўлган собиқ божхона ходими Н.Қўчқоровнинг хонадонига борилиб, марҳум ҳотираси ёдга олинди.

Бу каби маънавий тадбирлар инсонларни нафақат меҳр-оқибат йўлида, балки яхшилик йўлида ҳам бирлашишларига хизмат қилиб қолади.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг