Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Ургутда давра суҳбати ўтказишди
4903
Ҳуқуқбузарликни аниқлагандан кўра уни олдини олган афзал. Чегараларимиз орқали ҳаракатланаётган фуқароларга божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва чиқиш нормалари ҳамда таъқиқланган товарлар тўғрисида кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида жойларда божхоначилар аҳоли билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Хусусан, “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ургут тумани “Рахматобод” маҳалласида ташкил этилан давра суҳбатида божхоначилар Ўзбекистон Республикасиинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, учрашув давомида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари А.Хамраев, А.Ниёзов ва Б.Жалиловлар соҳага оид янгиликлар билан маҳалла фаолларига тушунчалар беришди.

Қариндош-уруғларини кўриб қайтишни ният қилган ёки фарзандлари қўшни давлатда таҳсил олаётган отахон ва онахонлар божхоначиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишид.

Жумладан, маҳалла фаоли А.Давлатов божхона чегараси орқали жисмоний шахслар қанча миқдорда  хорижий валютани ўзлари билан олиб чиқиб кетишлари мумкинлиги тўғрисида савол берди. 

Амалдаги қонунчиликка асосан, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.

Кейинчалик ҳам божхона соҳаси билан боғлиқ саволлар ёки таклиф бўлса Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”ни қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг