Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч!
878
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразмда ҳам божхона фахрийларини қадрлаш ва марҳум божхоначиларни ёд этишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.
Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч!

Бугун юртимизнинг қайси гўшасига бормайлик, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган қахрамонларни эслаш, қурбонларни хотирлаш, жангдан омон қайтган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, бугун сафимизда юрган фахрийларни қадрлашга қаратилган маърифий-бадиий тадбирлар, учрашувлар ва хотира кечалари бўлиб ўтмоқда.

Сана муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам   божхона тизимида ўз касбига виждонан, садоқат билан хизмат қилган, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган, лекин, афсуски, бугун орамизда бўлмаган Умарбек Абдурахманов, Худаёр Матчанов, Хамро Уринов, Санъатбек Матяқубов каби марҳум божхоначилар бошқарма шахсий таркиби томонидан хотирланиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, байрам олдидан божхона соҳасида кўп йиллар самарали хизмат қилган бугун сафимизда юрган божхона фахрийлари Отохон Эшчанов, Бахрам Отажанов ва Хосият Нурлаевалар хонадонларига ташриф буюрилиб, эсдалик совғалари ва моддий ёрдамлар улашилди. Шу билан бирга, бугунги кунда божхона тизимида амалга оширилаётган

Бу каби тадбирлар ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг