Яқинда бошқарма раҳбарияти Андижон туманида жойлашган "Aziya bet kardon" масъуляти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишишди, шуниднгдек, тадбиркорни ўйлантириб келаётган муаммоларини ўрганишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур корхона чиқинди қоғозларини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, бу ерда 30 нафар юртдошларимиз иш билан таъминланган. Корхона кунига 30 тонна қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Учрашув давомида импортни оптималлаштириш, товар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт килиш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Rорхона раҳбари М.Абдуллаевнинг таъкидлашича, келгусида бу ерда ҳозирга қадар республикамизга импорт қилинаётган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан аниқ режа ва лойиҳалар ишлаб чиқилган. Бунда асосий эътибор экспорт кўрсаткичларини оширишга ҳам қаратилган.
Учрашув якунида экспорт-импорт жараёнларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органлари ходимлари туну кун - 24 соат мобайнида амалий ёрдамга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
З.Хусанов,
Андижон вилояти
божхона бошқармаси
бўлим бошлиғи
7.05.2021