Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маҳаллабай тизими - обод маҳалла гарови
2208
Юртбошимиз ташаббуслари асосида мамлакатимизда “маҳаллабай” ишлаш бўйича жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур хайрли тадбирларда божхона органлари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.
Маҳаллабай тизими - обод маҳалла гарови

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Муталибжон Солиев Сурхондарё вилоятида бўлиб, Термиз туманида жойлашган маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишди. Жумладан, “Намуна” ҳамда “Нурли диёр” маҳаллаларида юртдошларимизни ўйлантираётган кўплаб муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бунда асосий эътибор ҳудуддаги ишсизлик билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга қаратиди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, энг оғир шароитда яшаётган ногиронлиги бор шахслар, илк марта “темир дафтар”га киритилган юртдошларимизнинг хонадонларини, уй-жой шароитини яхшилашга, шунингдек,  кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ишсиз инсонларнинг муаммосини ҳал қилиш юзасидан аниқ амалий ишлар амалга оширилди.

Фуқароларни иш билан таъминлашда тадбиркорлик субъектларини ўрни беқиёс албатта. Шу сабабли,  Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Солиев ва вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Қ.Умаров Шеробод  туманидаги иссиқхона шароитида мева-сабзавот етиштиришга мўлжалланган “Шеробод агро импекс” МЧЖ да тадбиркорлар билан учрашув ўтказишди.

Шундан сўнг, Термиз туманидаги оловга чидамли ғишт ишлаб чиқарадиган “Сурхон керамикс” МЧЖ ва паррандачиликка ихтисослашган “Афросиёб парранда” МЧЖ да ҳам тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Мутасаддилар учрашувлар давомида тадбиркорлардаги мавжуд мурожаатлар, таклифлар ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини кўриб чиқишди.

Учрашувлар якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефоларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Шунингдек, божхона органларининг интернетдаги “bojxona.uz” расмий веб-сайтидан ҳам зарур маълумотларни олиш имконияти мавжудлиги эслатиб ўтилди.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг