Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1029
Дори воситаларининг ноқонуний реализациясини олдини олиш, айниқса, сифати кафолатланмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дориларни юртимизга қинғир йўллар орқали олиб киришга қарши олиб борилаётган бир қатор профилактик чора-тадбирларга қарамай ушбу ишлар билан шуғулланаётган кимсалар учраб турибди.
Сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолатга чек қўйишди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро Х.И бошқарувидаги автомашина олдиндан кузатувга олинди. Сўнгра у шаҳар ҳудудидаги автобекатда тўхтаб, келишилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини “шартли харидор”га қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 64 миллион сўмлик, жами 200 қути дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида эса мазкур дорилар аслида Фарғоналик фуқаро М.Н.га тегишли эканлиги ва у дориларни Тошкент шаҳрига етказиб бериш учун фуқаро Х.И.га берганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

 

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг