Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат билан чегарадош ҳудуд орқали фуқаро И.Х. томонидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 115,7 миллион сўмлик 44 дона уяли телефонларни ноқонуний равишда олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.05.2021