Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан чиқиш йўналишида ҳаракатланган фуқаро Р.И. бошқарувидаги “Портер” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситасининг кабина қисмига яширилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2 дона 1905 йилда ишлаб чиқарилган самоварлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур самоварлар вақтинча сақловга олиниб, экспертиза хулосасини олиш учун тегишли идораларга юборилди.
7.05.2021